Марказий Осиёда биринчи Food Mall Тошкентда очилади

Улашиш:

Яқин келажакда Тошкентда Марказий Осиёда биринчи Food Mall очилиши режалаштирилган. Бунинг устида ишлаш учун машҳур москвалик ресторатор Максим Волков махсус Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюрган. 

Ҳозир биз 2 минг квадрат метр майдонда Ўрта Осиёда биринчи Food Mall Tashkentни қурмоқдамиз, лойиҳа уч босқичли бўлади. Ичкарида 24 та мутлақо турли хил концепциялар тўпланади ва улардан 19 та янги бренд ҳисобланади ", – деди ресторатор ўзининг Ютуб-каналида.

Анъанавий фудкорлардан фарқли ўлароқ, Food Mall – бу бутун дунё бўйлаб турли хил ошхоналар билан тўлдирилган иншоот ҳисобланади, масалан, рус, италян, хитой, ҳинд, япон ва бошқа халқлар таомлари тақдим қилинади.

"Фаст-фудлардан ташқари бизда япон суши барлари, дўконлари, кальянхона ва Lounge Bar бўлади", – деди Волков.

Шунингдек, бу ерда ҳар қандай ёшдаги ва қизиқишдаги меҳмонлар учун мўлжалланган шоу дастурлари ўтказилади. Бу Dj set, кавер-гуруҳи ёки аниматорларнинг чиқишлари бўлиши мумкин.

Рестораторнинг сўзларига кўра, Food Mall Tashkent мақоми, ёши ва дидидан қатъи назар, кенг аудиторияга мўлжалланган бўлади

“Бизнинг асосий мафкурамиз-бу турли хилларнинг тенглигидир, яъни бизнинг истеъмолчимиз беш ёшли бола ва саксон ёшли онахон бўлиши мумкин. Биз ёши ва даромад даражасидан қатъи назар барчани кутамиз, улар Food Mall Tashkentда ўзларини жуда қулай ҳис қилишларини таъминлаймиз”, - дея таъкидлади Волков.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.