Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди

Чоп этиш

АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги ўрта мактаб яқинида отишма содир бўлди, оқибатда 17 ёшли ўқувчи ўқ жароҳати билан касалхонага етказилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бўлими Х ижтимоий тармоғида маълум қилган. 

“Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ мактаб биноси ичидаги ўқувчи қизга тегган”, — дейилади хабарда.

Матбуот анжуманида ҳуқуқ-тартибот идораси расмийси гувоҳлар бир нечта отишма овозларини эшитганини маълум қилди. Хабар берилишича, отишма бир нечта гуруҳ ўртасида рўй берган. Ҳозирда полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.


Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Шимолий Каролинадаги отишмадан кейин Конгрессни қурол назоратини кучайтириш бўйича қонунчилик ташаббусларини амалга оширишга чақирганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив