Нукусдан поездлар Қозоғистоннинг Мангистаусига боради

Улашиш:

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Нукус ва Қозоғистоннинг Мангистау вилоятини боғлайдиган янги темир йўл йўлини очмоқда.

Компаниянинг ёзишича, Мангистау вилояти ноёб табиий ландшафтлар, бой тарих ва маданий мерос, ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси ва кўнгилочар объектлари билан сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Поездлар 22 августдан Нукусдан ва 23 августдан Мангистаудан қуйидаги жадвал бўйича қатнай бошлайди:

  • 650-маршрут пайшанба, шанба ва сешанба кунлари Нукус бекатидан соат 20:16 да жўнаб кетади ва соат 17:14 да Мангистауга етади;

  • 649-маршрут жума, якшанба ва чоршанба кунлари Мангистаудан соат 18:54да жўнаб, Нукусга соат 15:22 да етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темир йўллари” Afrosiyob поездларининг эрталаб жўнаб кетишини бир соат олдинга кўчиришни режалаштирмоқда ва бу бўйича йўловчиларнинг фикрини ўрганмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.