Ҳоким ёрдамчиларига ёрдам

Улашиш:

1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилди. Юксак билим ва салоҳият, масъулият ҳамда тажриба талаб этиладиган бу вазифада фаолият олиб бораётган ходимлар ҳуқуқий саводхон булиши ҳам жуда муҳим. Бу борада Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ўртасида меморандум имзоланди. Жиззах вилоят Адлия бошқармасидан маълум қилинишича, эндиликда адлия бошқармаси ва адлия бўлимлари юристлари томонидан ҳоким ёрдамчиларига бевосита ҳуқуқий масалаларда ёрдам бериб борилади.
Ҳоким ёрдамчилари уйма-уй кириб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда, улар орасидан ҳуқуқий масалага оид муаммолар ажратилади ва уларга бевосита адлия ходимлари билан бирга ҳуқуқий ечим топилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.