22 феврал куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига сайлов бўлиб ўтади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) президентлигига бўлажак сайловларда ДХХ раиси Баҳодир Қурбоновнинг номзоди асосий даъвогар сифатида илгари сурилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Ассоциация аъзолари 2025 йил 20 январ куни президентликка номзодларни таклиф этиш юзасидан расмий мурожаат олган. Сайлов қўмитаси келиб тушган номзодларни текшириб, уларни Устав ва Сайлов кодекси талабларига мувофиқлиги бўйича кўриб чиққан.
Сайловлар қачон бўлиб ўтади?
Навбатдан ташқари сайлов Конгресси 2025 йил 22 феврал куни ЎФА биносида ўтказилади. Барча аъзолар 12 февралда Конгресснинг жойи ва кун тартиби ҳақида расмий хабардор қилинган.
Номзодлар рўйхати қачон эълон қилинди?
Сайлов кодексининг 11-моддасига мувофиқ, номзодлар ҳақидаги расмий маълумотлар матбуотда эълон қилинди. Ассоциация аъзолари Қурбонов Баҳодир Низомовичнинг номзодини қўллаб-қувватлашди.