Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари бир ойда ўртача 0,6 % га арзонлашган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг май ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари апрель ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,6 % га арзонлашган.

Йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 2,3 % га ошгани кузатилган.

Поездларда йўловчи ташиш нархлари бир ойда ўртача 2,6 % га арзонлашган.

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари йил бошидан буён ўртача 2 % га қимматлашган.  

Бир ой давомида метро, трамвай ва шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархларида ўзгариш кузатилмаган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг