Ўзбекистонда болаларнинг ноқонуний диний таълим олиши тақиқланиши мумкин

Улашиш:

Ўзбекистоннинг ёш қизлари диний экстремизм ва ақидапарастликдан ҳимоя қилинади. Болаларни ноқонуний диний тарбияга жалб қилган ота-оналар жаримага тортилади. Такрорий қоидабузарлик учун улар йирик жарима   белгиланиши ёки қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.  

Олий Мажлис депутатлари биринчи ўқишда болалар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишган. Ҳужжат ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга болани рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга беришини тақиқлайди. Ушбу тақиқни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Ушбу талабни эътиборсиз қолдирганлик учун жарима БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,4 миллион сўмдан 5,1 миллион сўмгача), тақиқ яна бузилса, жарима БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 8,5 миллион сўмгача) бўлади. Шунингдек, боланинг ота-онаси ёки васийлари 15 кунгача маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

Депутатларнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши болаларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилади, уларнинг баркамол шахс бўлишига ёрдам беради ва диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарстлик ғоялари қурбонларининг пайдо бўлишининг олдини олади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.