Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган энг кекса одам вафот этди

Улашиш:

Сайёрамизнинг энг кекса одами Франциска Сусано 124 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Узоқ умр кўрувчи душанбага ўтар кечаси вафот этган. Бу ҳақда Кабанкалан шаҳар маъмурияти Facebook орқали хабар берди.

«Севимли Франциска Сусано вафот этгани ҳақидаги хабарни юрагимизда қайғу билан қабул қилдик. У ҳамиша бизнинг илҳомимиз ва фахримиз бўлиб қолади», — дейилади хабарда.

Ўлим сабаби аниқланмаган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси пенсионерда вирусли касаллик аломатлари йўқлигини маълум қилди.

Шаҳар маъмуриятининг таъкидлашича, марҳумнинг сайёрадаги энг кекса одам мақоми Гиннесснинг рекордлар китоби томонидан расман тасдиқланган.

Филиппиннинг Кабанкалан шаҳрида истиқомат қилган Сусано 1897 йил 11 сентябрда дунё келганди.

Ўтган йили 122 ёшли аёлнинг узоқ умр сирлари билан ўртоқлашгани тасвирланган видеони ҳавола қилгандик.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.