Мак Резерфорд — 17 ёшда, мактаб ўқувчиси. У Ер шарини ёлғиз ўзи 5 ой давомида айланиб чиқиб, Гиннесснинг иккита рекордини ўрнатди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Мак Резерфорд ўта енгил «Акула» самолёти билан 52 мамлакат ва 5 та қитъага учиб борди. 17 ёшга тўлганини ҳавода нишонлади.
Ер шарини ёлғиз айланиб чиққан энг ёш эркак-учувчи ҳамда ўта енгил самолётда дунё айлана саёҳат қилган энг ёш эркак, мана шу икки иши учун Мак Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
Мак Резерфорд энди бор эътиборини ўқишига қаратмоқчи: олдинда катта ҳаётга парвоз...