Digital детокс: гаджетларга тобеликдан халос бўлишнинг 8 усули

Улашиш:

Фото: Marie Claire

«Ижтимоий тармоқ ва телефонга қарам бўлиб қолишни тўхтатиш аслида унчалик қийин эмас», — дейди ICF мураббийи, карьера бўйича маслаҳатчи, Cornerstone ишга қабул қилиш агентлигининг ҳамкори Виктория Филиппова. Marie Claire нашри бунга қандай эришиш мумкинлигини аниқлади.

Бугунги кунда аёлларнинг куни қандай ўтади? Гаджетлар ёрдамида уйғонади, ётоқхонадаги сўнгги дақиқаларда тун давомида мессенжер, шахсий почтага келган хабарлар текширилади, муҳим хабарларга жавоб берилади. Мусиқа остида юз ювилади, телевизор қаршисида нонушта қилинади ва бу каби жараён узоқ давом этади. Йўлда вазиятни кўриш учун телефон керак бўлади, у машинада навигатор вазифасини ҳам бажаради, электрон китоблар ўқилади, эслатмалар ёзилади, жадвал тузилади, ишлашга ёрдам беради. Ҳаётни осонлаштирадиган ҳар бир янги дастурдан фойдаланилади ва шу билан бирга, буларнинг барчаси ҳаётий энергиядан маҳрум қилади.


Ахборот оқими бутунлай чексиздир. Гаджетлар билан ўралган ҳолатда кунлар, ҳафталар ва ҳатто ойлар ҳам бир зумда ўтиб кетади. Ишлар кечикади, мақсадларга эришиб бўлмайди, ҳеч нарсага вақт етмайди. Ғарбда сайёҳликнинг янги тури Digital Detox Holidays машҳур бўлиб бормоқда, булар уюштирилган саёҳатлар бўлиб, Wi-Fi зоналари бўлмаган меҳмонхоналарда қолиш, табиат қўйнига сайр қилиш ва яқинлар билан мулоқот қилиш мумкин. Аммо бундай имконият ва вақт бўлмаса, нима қилиш керак? Ижтимоий тармоқ ва телефонга қарамликни тўхтатиш, кўпроқ вақтга эга бўлиш, ҳаёт сифатини ўзгартириш учун қандай йўл тутиш лозим?

Барча рақамли каналларни қайта созланг ва фильтрланг
Кераксиз сайт, обуналардан халос бўлиш лозим, буни амалга ошириш жуда ҳам осон. Янгиликларни онгли равишда ўқиш имконини берадиган каналларни ва уларнинг аниқ сонини қолдириш мумкин. Телефондаги кераксиз иловаларни ўчириб ташлаш, барча пиктограммаларни тартибга солиш лозим, шунда маълумот қидиришга камроқ вақт сарфланади.

Ўз-ўзингизни тартибга келтириш ва концентрацияни ўрганинг
Ҳамма нарсага эришишнинг энг яхши усулларидан бири — диққатни топширилган вазифага қаратиш ва чалғимасликдир. Шуни ёдда тутингки, диққатни жамлашга эришилганда ҳам, ҳар қандай ташқи сигнал (иловадаги хабар, ижтимоий тармоқдаги янгиланиш) концентрация ҳолатидан чиқариб юбориши мумкин, чунки ташқи сигналлар муҳимроқ бўлиб туйилади. Офис ходимлари вақтни беҳуда сарфлайдиган электрон почта нима эканини яхши билади. Негадир уларни ҳар 10 дақиқада текшириб туриш одатга айланади.

Натижада кун ўтади, лекин топшириқ бажарилмайди, мақсад амалга ошмайди. Бундай ҳолда, Pomodoro техникаси ажойиб иш беради. Бу шундай деб аталади, чунки уни ихтиро қилган италиялик дастурчи помидор шаклида ошхона таймерини ишга туширган. Барча эътиборни рағбатлантириш, чалғитувчи сигналларни ўчириш ва керакли вақтга механик таймер ўрнатилади, бу вақт давомида ҳеч нарсага чалғимасдан, вазифага эътибор қаратилади.

Ухлашдан олдин гаджетлардан фойдаланманг
Чексиз янгиликларни ўқиш ёки видеоларни томоша қилиш тунги уйқуга халақит беради.

Худди шу нарса овқатланиш учун ҳам амал қилади
Бу физиологик жараёнлар электрон воситаларсиз содир бўлсин. Бонус сифатида озроқ овқатланаётганингизни сезасиз, чунки узун постни ўқиб тугатмагунча меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қилинади.

Ҳар доим шахсий мулоқотни танланг
Агар телефон ёки скайп орқали ва шахсан маслаҳат олиш мумкин бўлса, жонли мулоқот фойдасига танлов қилиш лозим. Барча қулайликлар ва вақтни тежаса ҳам электрон воситалар энергия билан таъминлай олмайди ва энг муҳим мақсадларга эришишни кечиктиради. Чунки фақат юзма-юз шахсий мулоқотгина ишончли алоқа ўрнатиши ва суҳбатдошга таъсир қилиши мумкин.

Мақсадни аниқ муддатга қўйинг
Бу ҳақиқатан ҳам муҳим ишларга кўпроқ вақт сарфлашга ёрдам беради. Белгиланган аниқ вақт инсонни кўпроқ ва яхшироқ ҳаракат қилишга ундайди. Натижада инсонда қўшимча энергия пайдо бўлади.

21 кунлик қоида
Кўникма 21 кун ичида амалга оширилади. 21 кун давомида телефонсиз ҳамкасблар билан тушликка бориш ёки гаджетларсиз ухлаш амалга оширилса, бу яхши одатга айланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.