Форишда қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳоли норозилигига сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам бериш бўйича йиғилиш ўтказилди

Улашиш:

Фориш туман ҳокимлигида Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов, Жиззах вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳрам Назаров иштирокида туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли норозилигига сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам бериш, қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла раислари таклиф этилди.
Йиғилишни Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Йиғилишда Жиззах вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳрам Назаров, туман ҳокимининг ўринбосари Комилжон Каримов, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Фаррух Амировлар сўзга чиқишиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳоли норозилигига сабаб бўлувчи ҳолатларга барҳам бериш, қиш мавсумида аҳоли хонадонларини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилишда хонадонма-хонадон аҳоли муаммоларини ўрганиб бориш, аҳоли норозилигига сабаб бўлувчи ҳолатларни жойида бартаф этиш, аҳоли хонадонларини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.