Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларда иштирок этадиган таркиби маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларда иштирок этадиган таркиби маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларидан фойдаланиб, йиғин ўтказади.

Миллий терма жамоа ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Словениялик мутахассис мазкур йиғинга 24 нафар футболчини жалб қилди.