ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилнинг 21 январида Японияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эди.
Энди эса Сречко Катанец жамоасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Қишки йиғин давомида Ўзбекистон МТЖ Янги Зеландияга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
ОФК тақвимига мувофиқ, февраль ойидаги терма жамоалар учун белгиланган ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Янги Зеландия терма жамоаси билан беллашади. Мазкур баҳс 2022 йилнинг 1 февраль куни Дубайда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон МТЖ Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Улашиш: