Бристол университети чекишни ташлашга ёрдам берадиган ақлли соатлар ишлаб чиқди

Улашиш:

Буюк Британиянинг Бристол университети ходимлари одамларга чекишни ташлашда ёрдам берадиган янги ақлли соатлар ишлаб чиқди. Бу ҳақда "Interesting Engineering" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, махсус ишлаб чиқилган илова билан жиҳозланган ақлли соатлар чекишни ташлашга қарор қилганларга ёрдам бериши мумкин. Илова, агар фойдаланувчи чекиш ҳаракатини сезиб қолса, зудлик билан олдини олиш ҳақида хабар беради.

Тадқиқотда 18 киши икки ҳафта давомида стандарт Android ақлли соатларини ишлатишган. Уларга юборилган хабарлар чекишни ташлашга мотивация берган ва бу уладинг 66% и соатларни фойдали восита деб ҳисоблашган.

Тадқиқотчилар келгусида бу воситаларни янада мукаммаллаштиришга ва инсонларнинг чекишга бўлган иштиёқини бутунлай сўндиришга ҳаракат қилишмоқда.

Шу билан бирга, олдинроқ "Addiction" журналда чоп этилган тадқиқотда, ҳар бир сигаретадан кейин умр кўриш муддати тахминан 20 дақиқага қисқариши мумкинлиги кўрсатилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.