Сочларни ювишда уларни тезроқ кир бўлишига олиб келадиган 6 та хато

Улашиш:

Фото: Pinterest

Кўпчилик дуч келадиган асосий гўзаллик муаммоларидан бири — бу сочларнинг тез кир бўлиши. Баъзан тонгда ювилган сочлар куннинг охирига келиб ёғланади. Кўпинча бу муаммони тўғри ҳал қилиш мумкин. Marie Claire нашри сочларни ювишда аксарият инсонлар йўл қўядиган хатоларни санаб ўтди.

Фақат бир марта кўпиклаш

Бош териси ва сочни тўлиқ тозалаш учун шампунни икки марта қўллаш керак. Биринчисида кир ва турмакловчи восита қолдиқларини, иккинчисида бош терисидаги ёғ ювилади. Ҳафтада бир марта тозалаш учун махсус шампунлардан фойдаланиш мумкин: улар анъанавий маҳсулотлар бардош бера олмайдиган кирларни ювишга ёрдам беради. Бундай шампунни кўп ишлатмаслик тавсия этилади, чунки тирнаш хусусияти ёки пилинг хавфи мавжуд. Аввал шампунь қўлларга озгина кўпиклаш керак, сўнгра уни фақат илдизларга суртиш керак. Бошнинг орқа қисмидан бошлаб, бармоқлар билан бош терисини яхшилаб массаж қилиш лозим.

Пилингдан фойдаланмаслик

Соч саломатлиги бош терисидан бошланади, у ҳам эҳтиёткорлик билан парвариш қилишни талаб қилади. Пилинглар ўлик ҳужайраларни тозалашга ёрдам беради, бош терисини намлайди ва ёғ безларини тартибга солади. Пилингнинг икки тури мавжуд: кислотали ва абразив. Биринчиси терини шикастламайди ва тезда ювилади. Пилинг қўллагандан сўнг сочларнинг ҳажми ошади ва илдизлар секинроқ кир бўлади.

Сочни иссиқ сув билан ювиш

Сочни илиқ ёки совуқ сув билан ювиш керак, чунки иссиқ сув ёғнинг фаол ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Ҳақиқат шундаки, юқори ҳарорат терини қуритади, шунинг учун ёғ безлари фаол ишлай бошлайди. Бундан ташқари, шампундан кейин сочларни яхшилаб чайиш, уларни икки қисмга бўлиш ва ҳар бирининг устидан сув қуйиш муҳимдир.

Бальзамни нотўғри қўллаш

Кондиционер сочни парвариш қилишда муҳим қадам бўлиб, уни ўтказиб юбормаслик керак. Маслаҳатларга эътибор бериб, бальзамни соч узунлиги бўйлаб қўллаш лозим. Маҳсулот илдизларга етиб бормаслиги керак, чунки бош терисида қолган бальзам сочларни тезроқ ёғлайди ва тешикларни ёпади.

Мос бўлмаган шампунни ишлатиш

Сочларнинг тезда кир бўлишининг сабабларидан бири мос бўлмаган шампундир. Уни сочнинг ҳолатига кўра эмас, балки бош териси турига қараб танлаш керак, чунки шампунь узунликни намлаш ёки озиқлантиришга қодир эмас. Бундан ташқари, сочни оғирлаштирмайдиган енгил ва шаффоф таркибга эга маҳсулотларни танлаш муҳим.

Бош терисини «ўргатиш»га уриниш

Кўпчилик соч ювишни атайлаб кечиктирса, тери унга ўрганиб қолади ва ёғ ишлаб чиқаришни камайтиради, деб ҳисоблайди. Бу янглиш фикр, чунки терини ўргатиб бўлмайди. Бундан ташқари, бундай тажрибалардан сўнг терида тиқилиб қолган тешиклар ёки яллиғланиш кучайиши мумкин, бу билан курашиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун сочни кир бўлганда ювиш, тўғри шампунь танлаш жуда ҳам муҳимдир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.