Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида муҳокама қилинди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини судьялар ўртасида ўрганиш бўйича ўқув семинар машғулоти режасига асосан Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари ўртасида муҳокама этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Муллажанов янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг кириш қисми билан маъруза қилди. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг “Умумий қисми” умумий қоидалари бўйича муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга оид белгиланган принциплари ҳақида тўлиқ тушунтиришлар берди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Шукуров янги таҳрирдаги Меҳнат кодексини қонуний кучга кириши билан меҳнат соҳасидаги ижтимоий муносбатларни тартибга солишнинг янгича тартиб-қоидалари йўлга қўйилиши, янги таҳрирдаги кодексда иш берувчи ва ходимлар ҳуқуқларини тартибга солишнинг янги нормалари жой олганлиги, бунинг учун ўтказилаётган ўқув машғулотлар давомида кодексда белгиланган қоидалар билан тўлиқ танишиб бориш, суд амалиётида юзага келиши мумкин бўлган меҳнат муносабатлари ҳақида фикр ва мулоҳазалари билан қатнашиш, ушбу муҳокамалар иш фаолиятда меҳнатга оид низоларни тўғри ва ўз вақтида ҳал ҳал этишда муҳим босқич бўлишини таъкидлади.

Ўқув семинар савол ва жавоблар билан якунланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.