Янги Солиқ кодексида солиқ турлари қисқартирилди

Улашиш:

Янги таҳрирдаги солиқ кодекси солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний фаолият ортидан ҳалол даромад орттиришига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Чунки Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари принциплари қайд этилгани ҳолда, қонун ҳужжатларида бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршилик ва ноаниқликларнинг солиқ тўловчи фойдасига ҳал этилиши ҳам белгиланган. Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, солиқ турлари 13 дан 9 гача қисқартирилган.

Яқинда Пахтакор туманидаги мусиқали мактабда Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари тумандаги 230 нафарга яқин тадбиркорлик субъктлари билан учрашдилар. Тадбирда  сўзга чиққан вилоят ДСБ  бошлиғи Абдукарим Ишназаров янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг аҳамияти борасида тўҳталиб ўтди. Ҳар бир ислоҳот инсон ҳамда унинг манфаатлари учун амалга оширилаётганини жорий йил аввалидан Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг қабул қилиниши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона 12 фоизга туширилгани, концепциянинг мантиқий давоми сифатида солиқ ва божхона соҳасидаги имтиёзларни тартибга солиш борасида ҳуқуқий асоснинг ишлаб чиқилгани, янада эътиборлиси, тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга, ягона ижтимоий тўлов ставкасининг эса 25 дан 12 фоизга пасайтирилганида ҳам кўриш мумкин. Солиқлар аслида давлатнинг мустаҳкам бюджетини шакллантиришга қаратилган тушумлар манбаи ҳисобланиб, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга қайта йўналтирилиши билан аҳамиятлидир. Шу боис ҳар бир фуқаро ўзи тасарруф этган мулки ёки даромадининг белгиланган улушини мамлакат ривожи учун ажратиши бу иқтисодий жараённинг барқарорлигини таъминлайди дейди. Бу эса солиқ тизимидаги  ислоҳотлар  миллий иқтисодиётимизни  янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилишини таъкидлади. Кўргазмали семинарга 40 дан ортиқ мавзудаги ахборот стентларлари иштирокчилар эътиборига ҳовола этилди. Янги Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан солиқ қонунчилиги киритилган янгиликлар ҳақида турли мавзулардаги 2000 га яқин буклетлар  тарқатилди. Шунингдек солиқ кодекси амалга киритилиши билан боғлиқ  энг кўп учрайдиган саволларга жавобларни ўз ичига олган “Солиқ-плюс”-“Налоги плюс” газеталарининг махсус сони ҳам тарқатилди.

Семинар давомида иштирокчилар 60 дан ортиқ ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

 

          Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.