Жиззахда 570 та тадбиркорлик субъектларининг ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилди

Улашиш:

Жиззахда солиқ ходимлари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 570 та тадбиркорлик субъектларининг ҳисоботларидаги камчиликлар бартараф этилди.
Солиқ кодексининг 138- моддаси камерал солиқ текшируви бўлиб, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органда мавжуд биошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш билан солиқ органи томонидан амалга ошириладиган текширувдир.
Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчининг ҳузирига бормасдан солиқ органи жойлашган ердан амалга оширилади.
Камерал солиқ текширувининг мақсади солиқ тўловчига солиқ органлари томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларни мустақил равишда бартараф этиш ҳуқуқини беришдан иборатдир.
Жиззах вилоятида жорий йилнинг олти ойи давомида солиқ органлари томонидан 570 та камерал солиқ текшируви ўтказилди. Унда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида 43 миллиард 777 миллон 646 минг сўмлик аниқлаштирилган қайта ҳисоботлар тақдим этилган. Мазкур ҳисоботлар солиқ ходимлари томонидан ўрганилиб, “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойилига асосан корхона раҳбарлари ва бош ҳисобчиларига профилактик онлайн тушунтиришлар асосида камчиликлар бартараф этилди.
Зилола Абдунабиева,
Вилоят ДСБ Солиқ назорати бўлими,камерал солиқ текширувлар шуъбаси давлат солиқ бош инспектори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.