Солиқ ҳисоботлари нотўғри тақдим этилса нима бўлади?

Улашиш:

Камерал сўзи лотинча бўлиб, уйда маъносини англатади. Демак, камерал назорат ўрганилаётган объектда эмас, балки солиқ органи идорасида, ахборот технологиялари ёрдамида ўтказилади.

Ушбу назорат тури, самарадорлиги ва аниқлиги билан ҳужжатли текширишлардан қолишмайди. Бунда давлат солиқ органлари мавжуд ва бошқа ташқи маълумотлар таҳлил қилинади, тадбиркор фаолиятига баҳо берилади. Бу жараёнда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари томонидан топшираётган ҳисоботларнинг электрон тарзда тақдим  этилаётган маълумотларнинг тўғрилигига оид ёрдамчи маълумотлар ёки хатоларни тўғирлаш йўналишлари солиқ органлари тизимидаги дастурларда мавжудлиги субъектларнинг қўшимча  ҳимоясини таъминлайди.

Жиззах вилоятида жорий йилнинг август ойида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларининг нотўғри тақдим этилиши натижасида Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текширувлари ўтказилди. Натижада 88 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган ҳисоботларда хотоликлар аниқланди.

Камерал назорат пайтида ноаниқлик ва тафовутлар юзага келганда, солиқ тўловчиларга ёзма равишда талабнома юборилди. Улар ўз навбатида аниқланган тафовут сабабларини ёки йўл қўйилган камчиликлар бартараф қилингани тўғрисида солиқ органларига ўн иш  кун ичида маълумот тақдим этишлари зарур.

Онлайн тарзда мазкур  корхоналарнинг раҳбар ва ҳисобчиларига тушунтиришлар олиб борилиши натижасида қайта ҳисоботлар тақдим этилди ва  5418,0 млн.сўм бюджетга қўшимча солиқлар ҳисобланди.

Зомин туман ДСИдан солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “ENTER ENGINEERING PTE.LTD ZAAMIN” корхонасида вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан камерал солиқ текшируви ўтказилди. Корхона томонидан  тақдим этилган солиқ ҳисоботлари тўғирланиб,  2020 йил июль ойида 3550,0 млн.сўмга қайта ҳисобот тақдим этилди. Шундан 1843,4 млн.сўм ортиқча тўлов  ёпилди ва 1706,6 млн.сўм ҚҚС учун 2020 йил 14 август куни бюджетга тўлаб берди.

-Муҳими, қонунчилигимизга кўра камерал назорат пайтида аниқланган тафовут ёки йўл қўйилган хато учун хўжалик юритувчи субъектга нисбатан ҳеч қандай маъмурий ёки молиявий жарима қўлланилмайди. Тақдим этган ҳисоботдаги камчиликларни ўз вақтида тўғрилашга имконият берилгани тадбиркорларга яна бир қулайликдир, - дейди “ENTER ENGINEERING PTE.LTD ZAAMIN” корхонаси бош ҳисобчиси Одилбой Отажонов.

Қўшимча ҳисобланган ушбу суммалардан 4633,5 млн.сўм маблағлар бюджетга ундирилиши таъминланди. Бундан ташқари 84 та корхона томонидан ҳисобот кўрсатгичларининг тўғирланиши таъминланди. Тадбиркорлик субъектларини текшириш тизимининг тубдан такомиллашаётгани уларнинг эркин фаолият юритишига кенг йўл очмоқда.

                                           Хусниддин Муродов,

                     Жиззах вилоят ДСБ Камерал солиқ текшируви

                                        бўлими бошлиқ ўринбосари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.