Қозоғистон партияларидан бирининг туман раҳбари болани зўрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган.
Amanat партиясининг Аксу бўлими раҳбари Серикхон Жакупов зўрлашда гумон қилиниб полиция томонидан ҳибсга олинган. Ҳибсга олинишидан сал олдин у ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган, гарчи у шу йилнинг 31 мартида депутат этиб сайланган бўлсада.
"Аксу тумани полиция бўлими вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик хатти – ҳаракатлари бўйича судгача тергов бошлаган", - дея маълум қилмоқда Жетису вилояти Аксу тумани полиция бўлими.
Айни пайтда гумонланувчи ҳибсга олинган. Тергов тадбирлари зарурий суд экспертизаларини тайинлаш билан бирга ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг баҳорида Қозоғистонда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланган, унга кўра педофилия учун умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.