Қозоғистонда педофилларни умрбод қамаш таклиф қилинди

Улашиш:

Қозоғистонда Парламентнинг ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси раиси Асхат Аямагамбетов болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси беришни таклиф қилди. Бу ҳақда “Арбат.медиа” хабар берди.

Қонун лойиҳаларига ўзгартишлар киритиш орқали депутатлар калтаклаш ва соғликка енгил жароҳат етказишни жиноят деб ҳисоблаш каби нормаларни киритилмоқда.

Ҳозирда вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини маъмурий кодексдан жиноят кодексига ўтказяпмиз. Кейинги тузатишлар болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазосига тааллуқлидир”, — деди Аймагамбетов Сенат ялпи мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжатларда оиладаги зўравонлик учун жиноий жазони кучайтириш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, ўзгартиришлар судга агрессорлар учун психологик ёрдам жорий этиш, суицидга ёки ўз жонига қасд қилишга ундаган ташвиқотлар учун жиноий жавобгарликни жорий этишдан иборат.

Қозоғистонда ҳозирда педофиллар қандай жазоланади?

15 йилдан 20 йилгача улар афв этиш ёки шартли равишда озод қилиш ҳуқуқисиз қаттиқ режимдаги қамоқхонада жазо ўтайди. Бундан ташқари, уларга кимёвий кастрация тайинланиши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.