Диёра Келдиёрова дунёдаги энг яхши дзюдочи бўлиши мумкин

Улашиш:

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йил якунлари бўйича энг яхши спортчилар ва мураббийларни аниқлаш учун овоз бериш жараёнини бошлади. Танлов беш номинацияда ўтказилади, ва улар орасида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг бир нечта номзодлари мавжуд.

Энг яхши аёл-дзюдочи номинациясида Диёра Келдиёрова даъвогарлик қилмоқда. Унинг Париждаги Олимпиадада япониялик Уто Абэ устидан қозонган тарихий ғалабаси "Йил воқеаси" номинациясига ҳам киритилган.

Шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ишга туширилган judogirls.uz лойиҳаси "Болалар учун дзюдо" категориясида энг яхши бўлиши мумкин.

Мураббийлар бўйича "Энг муваффақиятли мураббий" номинациясида Марко Спиттка, Ўзбекистон хотин-қизлар дзюдо терма жамоаси билан қўшган ҳиссаси учун кўрсатилган.

Йилнинг энг яхши иппонига даъвогарлар орасида эса Муҳаммад Жумаев бор. Унинг Душанбедаги "Катта дубулға" турнирида қўлланилган маҳоратли усули бу номинацияга киритилган.

Овоз бериш жараёни
Барча номинациялар бўйича ғолиблар JudoTV платформаси орқали овоз бериш натижаларига кўра аниқланади. Овоз бериш 2025 йил 10 январгача давом этади.

Ўзбекистон дзюдочиларининг бу каби халқаро танловларда кўрсатилгани мамлакат спорт соҳасининг юқори даражадаги ривожланишини яна бир бор тасдиқлайди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.