Президент Баҳодир Жалолов ва Аббосбек Файзуллаевни мукофотлади

Улашиш:

25 август куни Президент Шавкат Мирзиёев бокс бўйича Жаҳон чемпионлари Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоқов, Ҳасанбой Дўсматов ва бошқаларни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоа аъзолари Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва бошқаларни “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган. Унга кўра, қуйидагилар мукофотланган:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан

  • Абдуллаев Руслан Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Дўсматов Ҳасанбой Маъруфжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Келдиёрова Диёра Бахтиёр қизи - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Мўйдинхўжаев Асадхўжа Зоҳидхўжа ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Турабоев Музаффарбек Тоштемир ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Ҳалоқов Абдумалик Анвар ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

“Келажак бунёдкори” медали билан

  • Абдуллаев Аълохон Айюбхон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Баратов Дилшодбек Бахтиёр ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Боймуродов Отабек Одилжонович - Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси;
  • Жабборова Турсуной Валижон қизи - Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Жафаров Саиджамшид Рустам ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Жўраев Ойбек Одилбек ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Йўлдошев Муроджон Қувондик ўғли - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Мулложонов Лазизбек Ҳасанжон ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Раҳмоналиев Умарали Маҳамадали ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси;
  • Файзуллаев Аббосбек Сайиджон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Ҳусанов Абдуқодир Ҳикматжон ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
  • Юсупов Алишер Ҳалимбоевич - Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.


2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.