Футбол фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

Улашиш:

Ўзбек спорти фидойиси, футбол фахрийси Наримон Жалолов 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. 

Наримон Жалолов футболчилик фаолиятидан сўнг, 1968 йилдан бошлаб Тошкентнинг «Пахтакор» клубида аввал турли лавозимларда, сўнг жамоа раҳбари лавозимида меҳнат қилган.

Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида футбол стадионлари қурилган.

Наримон Жалолов 1992 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти лавозимига сайланган. У сўнгги йилларда ЎФА қошидаги Фахрийлар кенгашига раислик қилиб келаётган эди.

У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» фахрий унвони ҳамда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.