“Манас” ҚФЙ аҳолисига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тушунтирилди (Видео)

Улашиш:

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятдаги барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари ҳамда халқ таълими бошқармаси билан келишувлар имзоланган бўлиб, шу асосида вилоятдаги барча маҳаллаларни қамраб олган ҳолда «ДХМ-маҳалла-фуқаро» тамойили асосида тарғибот тадбирлар жадвали ишлаб чиқилди.

 

Мазкур жадвалда белгиланган маҳаллаларда, марказ ходимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фуқаролар иштирокида ўқув-семинар тадбирлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири куни кеча дўстлик туманидаги “Манас” ҚФЙда ташкил этилди.

Унда маҳалла фуқаролари ўртасида давлат хизматлари юзасидан «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади», «Тезкор, қулай ва шаффоф хизматлар» тамойилларига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш механизмини аҳолига тушунтириш, бу орқали аҳоли орасида электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини ошириш тарғиб қилинди. Бу каби тадбирлар ДХМ ходимлари томонидан умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ўтказилмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.