Жиззахдаги ДХМларда МФЙ раислари билан учрашувлар ташкил этилмоқда

Улашиш:

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиззах шаҳри ва барча туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари учун экскурсия тарзида учрашувлар ўтказилди.

Мамлакатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида «Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак», — деган ғояни илгари сурдилар. Бунда Қарши шаҳри алоҳида намуна ҳудуд сифатида ўзини тажрибасини ва натижасини кўрсатиши лозим деб таъкидлаб ўтдилар.

Фуқаролар давлат хизматларидан маҳалласидан, уйидан чиқмаган ҳолда фойдалана олиши, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган фуқароларда кўникма шакллантириш ва муносиб шароит яратиш лозимлиги муҳим вазифа сифатида белгиланди.

Ушбу топшириқларни амалга ошириш учун, Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов, Зафаробод, Арнасой туман Давлат хизматлари марказлари биноларида ташкил этилган экскурсияда маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларининг раислари ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари таклиф этилди. Учрашувда марказ фаолияти ҳақида ДХМ директорлари томонидан батафсил маълумот берилди.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида  1 миллион 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла фаоллари билан суҳбат давомида уларга тақдим этилаётган хизматларнинг сифати, талаби ва эҳтиёжи тўғрисида фикрлар алмашилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар биометрик паспорти, туғилганлик гувоҳномаси, автомобилларга давлат рақами бериш каби хизматларни ҳам ДХМ филиаллари орқали фойдаланиш имконияти яратилса янада хурсанд бўлишларини таъкидлашди.

Суҳбатлар давомида фуқароларимиз Давлат хизматлари агентлиги томонидан тақдим этиладиган энг оммабоп хизматларни – кадастр соҳасидаги,ижтимоий соҳадаги хизматлардан жуда ҳам мамнун эканликларини, олдинлари ҳафталаб, ҳаттоки ойлаб вақт кетиб қолишлари ортда қолганини таъкидлашди.

 

 

 

Маълумот ўрнида, эндиликда фуқаролар олис масофадан шаҳар ёки туман марказига ортиқча ҳаражатга тушмасдан, давлат хизматларини ўзи яшаб турган маҳаллада олиш имконига эга бўладилар. Марказлар ходимлари фуқароларга давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришда ёрдам беришади. Фуқароларнинг билдирган ҳар бир фикри қимматга эга эканлигини, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги ва зарур хизматлар жорий этиш устида иш олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг қолган туманлари марказларида 26 ноябрь куни ҳам ташкил этилади.

 

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти

бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.