Жиззахда «заправка» маъмурияти жазога тортилди. Жарима 41 млн сўм

Улашиш:

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот учун жарима қўлланилди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат инспекцияси хабар берди.

Жиззах вилояти назорат инспекцияси томонидан «X.B.I» МЧЖ да ўтказилган текширишда автомобилларга газ тарқатиш компрессор шахобчаси томонидан мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилиш ҳолатлари аниқланди. 

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликга мувофиқ жамиятга 41 млн сўм миқдорда молиявий жарима расмийлаштирилди.

Мувофиқлик сертификатсиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилинишини тақиқлаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди, дейилади хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.