Энг зарарли нон фош этилди. Нон танлашда адашманг!

Улашиш:

Шифокор-диетолог Елена Соломатина «Вечерняя Москва»га берган интервьюсида инсон танаси учун қайси нон энг фойдали ва энг зарарли эканини айтади.

Мутахассис фойдали нонлар орасида биринчи ўринга жавдар нонни қўяди.

— Бироқ кўпинча қадоғига катта ҳарфлар билан жавдар нон деб ёзиб қўйилган маҳсулот таркибида жавдар ун бўлмайди ёки жуда кам миқдорда солинади. Алданиб қолмаслик керак. Ишлаб чиқарувчилар буғдой уни ва бўёқдан фойдаланишади, — дейди Соломатина.

Нон олий навли ундан тайёрланмагани маъқул: тозаланмаган, иккинчи нав ёки жавдар ун айни муддао.

Диетологнинг сўзларига кўра, нон танлаётганда, энг аввало, таркибига эътибор қаратиш зарур — қанча оддий бўлса, шунча яхши. Ун, сув ва туздан тайёрланган нон энг мақбули ҳисобланади. Соломатина Шарқ нони — лаваш, пури кулчаси ва Ўрта ер денгизи питасини мисол тариқасида келтирди.

— «Мазали» серёғ хамир одатда таркибига маргарин ёки пазандалик ёғлари қўшилганидан далолат. Фойдали нонда гидрогениз ёғлари бўлмайди. Трансёғлар кўпгина касалликларни чақиради. Чиройли дўмбоқ булкаларни танлашда эҳтиёт бўлиш керак. Одатда ёғ ва ширинлик қўшилган хамир таркибида қанд бўлади. У қонда глюкоза миқдорини оширади. Шундан сўнг тана инсулин ишлаб чиқаради. Глюкоза даражаси пасаяди, биз яна ейишни хоҳлаймиз. Энергия ҳосил қилмагани ёғга айланади, — дейди Соломатина.

Шифокорнинг таъкидлашича, сунъий қўшимчалар билан тўйинтирилган оқ нон инсулин резистентлигини ва 2-тип диабетни қўзғайди. Турли қўшимчалар ҳақиқатан маҳсулот мазасини ўзгартиради, лекин уларни фойдали деб бўлмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.