Учта ер усти метро бекати янги метрополитен бекатларининг тўлиқ ишга туширилиши муносабати билан янги жадвал бўйича ишлайди.
Мутахассислар янги "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) бекатларини мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан боғлаш бўйича ишларни амалга оширадилар. Шу муносабат билан, ер усти метронинг айрим бекатлари ишлаш режими ўзгаради.
16 декабрдан бошлаб “Технопарк” (Дўстлик-2), Яшнобод (2-бекат) ва Тузель (3-бекат) бекатлари соат 06:00 дан 22:00 гача ишлайди.
“Олмос” бекатидан (4-бекат) “Қурувчилар” бекатигача (12-бекат) иш жадвали соат 05:00 дан 23:00 гача ўзгаришсиз қолади. Шу билан бирга, "Олмос"-"Қурувчилар" бекатлари ўртасидаги участкада 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача поездларнинг бир томонлама ҳаракатланиши ташкил этилади.