Қўйлиқдан Сергелигача қуриладиган янги метро линияси бекатлари қаерда жойлашиши аниқ бўлди

Улашиш:

Қўйлиқдан Сергелигача қуриладиган янги метро линияси бекатлари қаерда жойлашиши, янги йўналишлар қайси кўчалардан ўтиши аниқ бўлди. Бу ҳақда  Batafsil.uz хабар бермоқда

Кеча ер усти халқа метро қурилишининг иккинчи босқич лойиҳаси Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

"Биринчи босқичда биз метронинг ер усти линиясини қурдик, гап Дўстликдан Қуйлиқгача бўлган еттида бекат ҳақида кетмоқда. Бунинг мантиқий давоми сифатида бу сафар давлат раҳбарига Куйликдан Сергелигача бўлган яна 7та бекат қуриш лойиҳасини тақдим этдик. Президент қурилиш ишларини юқори сифатли ва пухта ўйланган ҳолда амалга ошириш зарурлигини, шунингдек, жамоат транспортининг бошқа турларини қурилаётган метро бекатларига боғлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади", - деди Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилишининг иккинчи босқичи Қуйлиқ бозоридан Тошкент ҳалқа йўли орқали пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманига борадиган қисмини ўз ичига олади. У Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Хонобод кўчасини Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қипчоқ кўчаси, жумладан, Сергели метро линиясининг "Бекат-5" бекатини қамраб олади. Ушбу қисмнинг умумий узунлиги тахминан 15 километрни ташкил қилади.

Қўйлиқ-Қипчоқ-Янгиҳаёт участкаси фойдаланишга топширилгач, биргина ушбу қисмда кунига 46 мингга яқин йўловчи ташиш режалаштирилган. Шунингдек, 700 га яқин иш ўрни яратилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.