Сайёр хизмат - тайёр имконият

Улашиш:

Ҳозирги кунда халқимиз орасида давлат хизматларини олиш борасида эҳтиёж кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида Давлат хизматларига ташриф буюрувчилар сонини ошишига олиб келмоқда. Аҳолига соддалаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш тизимини кенгайтириш, бу борада бюрократия ва сансалорлик ҳолатларини бартараф этиш давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Олис ҳудудда яшовчи аҳолига енгиллик яратиш, уларнинг вақти ва маблағини тежаш мақсадида Давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр (мобил) хизматлар кўрсатилмоқда. Сайёр хизматлар кўрсатиш жараёнида давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида янгиликлар, давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар бериб келинмоқда. Биргина 2022-йил бошидан ҳозирги кунга қадар Дўстлик туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманимизнинг Манас, Қаҳрамон, Наврўз ҳамда Олтин водий маҳаллаларида жами 181 дан зиёд сайёр хизматлар кўрсатилди. 253 нафарга яқин фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар акс эттирилган флаерлар ҳамда кўргазмали материаллар тарқатилди.

Аҳоли орасида электрон давлат хизматлардан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида давлат хизматларининг ҳар бир оилага кириб бориши таъминланмоқда. Шу жумладан, “Қарши шаҳар тажрибаси”, “Бухоро тажрибаси” асосида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича жойларда маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамда таълим муассасалари масъул ходимлари, талабалар, ўқувчилар учун “ДХМ-Маҳалла-Фуқаро” тамойили асосида дарслар йўлга қўйилди. Дўстлик туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан “ДХМ-Маҳалла-Фуқаро” тамойили асосида дарсларда иштирок этаётган ёшларга давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш бўйича амалий дарслар ҳам ташкил қилиниб уларни қийнаб келаётган саволларига жавоб берилди.

Шокир Тавбаев – Дўстлик туман ДХМ директори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.