Ҳафта якунида ДХМ ходимлари сайёр хизмат кўрсатдилар

Улашиш:

Фуқароларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилаётган сайёр хизматлар тизими  улар иш фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

 2020 йилнинг февраль ойида  Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ва давлат хизматлари марказлари томонидан мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган тадбирлар доирасида бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилди. 

Ўтган дам олиш кунларида барча марказлар чекка ҳудудларга “Дамас” автомашинаси билан чиқиб, сайёр хизмат кўрсатиш ишларини олиб бордилар. Ўтган 2019 йилда марказлар ходимлари томонидан олис қишлоқларда ўтказилган сайёр тадбирларда аҳолига 14 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилганди. 

 

 

Сайёр хизмат давомида аҳоли ўртасида хизматларни давлат хизматлари марказларига келмасдан, Ягона интерактив портал орқали электрон тарзда олиш тарғиб қилинди. Мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга марказга шахсан бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти, яъни имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилганлиги тушунтирилди. Бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш эса фуқароларимизнинг вақти ҳам, маблағи ҳам тежалишига хизмат қилади. Қолаверса, давлат хизматлари марказларидаги навбат кутишларнинг олди олинади. 

 ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.