Сўм йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланди

Улашиш:

Ўзбек сўми йил бошидан бери 8,2 фоизга қадрсизланган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган ҳисоботда маълум қилинган. 

Мамлакатда кенг маънодаги пул массаси 205,6 трлн сўмга етди. Йил бошидан бери 8,7 фоизлик ўсиш қайд этилган. Бу даврда ўзбек сўми 8,2 фоизга қадрсизланган. 

Август ойида муомаладаги нақд пуллар яна ўсишни бошлаган — ой давомида 2,2 трлн сўмга ва умумий 48,8 трлн сўм. Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан бери Ўзбекистондаги нақд пуллар 88,4 фоизга кўпайган.

Ой давомида пул агрегатларининг барча таркибий қисмларида ўсиш кузатилди. Жумладан, сўмдаги талаб қилиб олунгунча депозитлар 4,1 трлн сўмга кўпайиб, 43,9 трлн сўмга етди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий вақт ичида доллар курси ҳам сўмга нисбатан сезиларли миқдорда мустаҳкамланди. Масалан, биргина 10 август куни бир вақтнинг ўзида доллар сўмга нисбатан 400 сўмгача қимматлади. 

Миллий ва чет эл валютасидаги бошқа депозитлар ҳам ўсишда давом этмоқда. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.