Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори рекорд даражада кўпайди. Бунинг сабаби нимада?

Улашиш:

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори 36,9 трлн сўмга тенг бўлди.  

Сўнгги вақтларда банкоматларда нақд пуллар етишмаслиги ортидан Марказий банк томонидан муомалага чиқарилаётган нақд пуллар ҳажми ойдан ойга ортиб бормоқда.

Муомалага чиқарилган нақд пуллар қолдиғи апрель ойида 5,3 трлн сўмга кўпайган бўлса, май ойида 3,7 трлн сўмга кўпайган ва натижада 1 июнь ҳолатига кўра, қарийб 37 трлн сўмга етган.

Шу тариқа муомаладаги нақд пул миқдори 2013 йилдан бери рекорд даражага етди. Статистика айнан шу йилдан бошлаб келтирилган.

Кенг маънодаги пул массаси рекорд даражада кўпайиб, (+13,3 трлн сўм)  158,5 трлн сўм бўлган. 

Шунингдек, миллий валютадаги жами пул массаси 6,9 трлн сўмга ошиб, 108,2 трлн сўмни ташкил этган.

Чет эл валютасидаги депозитлар рекорд даражада кўпайиб, 50 млрд сўмдан ошиб кетган. 

Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Бу, асосан, аҳоли томонидан пул ўтказмалари ва бир марталик ижтимоий ёрдам пулларининг май ойида тўланиши билан изоҳланади, — дейди Марказий банк.

Хусусан, сўнгги беш ойда банклар томонидан аҳолидан чет эл валютасини сотиб олиш ва уни аҳолига сотиш ўртасидаги ижобий тафовут 1,5 миллиард долларни ташкил этди.

Марказий банк, шунингдек, баҳор охирида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошганини таъкидлади — агар илгари бу кўрсаткич ойига 500 миллион доллар атрофида бўлган бўлса, апрель—май ойларида 1,3 миллиард долларни ташкил қилган.

Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистонда доллар курси билан боғлиқ вазиятни тушунтиргани ҳақида хабар берилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.