Тошкентдан Исроилга учадиган рейслар бекор қилинди

Улашиш:

                                                       Фото: «Sangzor.uz»

Тошкентдан Исроилнинг Тель-Авив шаҳрига 19 июль куни учадиган рейс бекор қилинди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу рейс Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабаб қолдирилган. Бекор қилинган рейслар бўйича маълумотлар қўшимча тарзда тақдим этилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётгани сабаб Туркиядан Ўзбекистонга келувчилар карантинда бўлиши тартиби бекор қилингани хабар қилинган. Шунингдек, Ҳиндистон ва Туркиядан келган фуқаролар карантинда бўлиши юзасидан тилхат тўлдириши маълум қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.