/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Россия ўзбекистонликлар учун қуруқликдаги чегарани кесиб ўтишдаги коронавирус чекловларини бекор қилган » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Россия ўзбекистонликлар учун қуруқликдаги чегарани кесиб ўтишдаги коронавирус чекловларини бекор қилган

Улашиш:

15 июлдан бошлаб Россия илгари COVID-19 туфайли Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари учун жорий қилинган қуруқликдаги чегарани кесиб ўтишда чекловларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда 4 июль, душанба куни Россия Федерацияси коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича Тезкор штаб маълум қилган.

"2022 йил 15 июлдан бошлаб Россия Федерацияси чегарасини кесиб ўтишда эпидемия сабаб бўлган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди. Хорижликлар сафар мақсадидан қатъи назар, қуруқликдаги чегарани кесиб ўтишлари мумкин бўлади", - дея қайд этди Тезкор штаб.

Шу билан бирга, ПЗР тест натижаларини тақдим этиш талаби барча чет элликлар учун сақлаб қолинмоқда, фақат Беларусь фуқаролари бундан мустасно.

Эслатиб ўтамизки, ҳаво ва денгиз орқали киришга чекловлар 14 июндан бекор қилинган.