Қозоғистон бугундан Ўзбекистон учун чегараларини очди

Улашиш:

Эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётганидан келиб чиқиб, Қозоғистон 11 апрелдан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида давлат чегарасини кесиб ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилди.

Шунингдек, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтиш бўйича ҳам барча чекловлар олиб ташланди.

Бунда Қозоғистон фуқаролари ва мамлакат ҳудудида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар ҳамда ўзаро эмлаш паспорти мавжуд бўлган чет эл фуқаролари учун ПЗР усулидан фойдаланган ҳолда Covid-19 тестининг манфий натижаси, сертификат ёки эмлашнинг тўлиқ курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатни (паспортни) мажбурий тақдим этиш, Covid-19 га қарши қайта эмлаш талаби сақланиб қолади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.