Жиззахлик фуқарони қалбаки доллар билан алдаб кетишди

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Жиззахда фуқаронинг 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул сотиб олиш жараёнида алданишига доир жиноий ҳодиса фош этилди.

Тошкент вилоятида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс ва Тошкент шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс олдиндан тил бириктирган. Улар ижтимоий тармоқлар орқали Жиззахлик фуқаронинг ишончини қозониб, унга 50 минг АҚШ доллари қийматидаги қалбаки пулни 65 миллион сўмга сотишни ваъда қилган.

Жиноятчилар Жиззахга келгач, олдиндан 39,2 миллион сўм тўлов талаб қилган. Фуқаро ушбу маблағни улардан бирининг банк картасига ўтказган. Шу пайтдан бошлаб фирибгарлар у билан алоқани узиб, пулни ўзлаштирган.

Тошкентга қайтиб келган пайтларида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Уларнинг ёнини текшириш чоғида 51 минг АҚШ доллари миқдорида қалбаки пул топилган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.