Туркияда комендантлик соати бекор қилинди

Улашиш:

Коронавирус пандемияси сабабли Туркияда жорий қилинган комендантлик соати 1 июлдан бошлаб бутунлай бекор қилинади, деди республика президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

1 июндан бошлаб Туркия ҳукумати коронавирусга қарши чораларни юмшатди — комендантлик соати қисқартирилди (22:00-05:00) ва якшанба куни туну кун карантин жорий этилди. Кафе ва ресторанлар харидорларни қабул қила бошлади, спорт заллари қайта очилди, тўйларга рухсат берилди.

«Бугун Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида биз қарор қабул қилдик: 1 июлдан комендантлик соати бутунлай бекор қилинади. Давлат муассасалари нормал иш вақтига қайтади. Жамоат транспортидан фойдаланиш бўйича ёш чекловлари бекор қилинди», — деди Эрдўғон телевизион мурожаатида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.