Бу йил Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони рекорд даражада паст бўлган

Улашиш:

Бу йил республиканинг давлат олий таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони сўнгги олти йил ичида рекорд даражада паст бўлган.  

2024 йилда абитуриентларнинг умумий сони 900 минг кишига ҳам етмаган. Ҳолбуки, 2021 йилдан ташқари, ҳар йили ариза берувчилар сони 1 миллиондан ошарди. Буни Билим ва кўникмаларни баҳолаш агентлигининг қуйидаги статистик маълумотлари тасдиқлайди:

  • 2019 йил – 1 066 925
  • 2020 йил – 1 484 085
  • 2021 йил – 948 211
  • 2022 йил – 1 214 232
  • 2023 йил – 1 180 007
  • 2024 йил – 894 279
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.