Бу йил ўқишга топшираётган абитуриентлар нималарга эътибор бериши шарт?

Улашиш:

2024/2025-ўқув йили учун ўқишга топширишда my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтилади.

 

Мазкур жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш керак бўлади:

◻️ абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнда ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди, холос;

 

◻️ агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, абитуриент ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Яъни, айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда туриб ҳам топширса бўлади;

 

◻️ тест топшириш ҳудуди қисмида Сўх ва Денов тумани ҳам бор. Яъни, Сўх туманидагилар Фарғона шаҳрига, Денов ҳамда унинг атрофидаги туманлар Термиз шаҳрига келиши шарт эмас;

 

◻️ мактабни битирганига камида бир йилдан ошган абитуриентлар тестга кириш учун 170 минг сўм миқдорида тўлов қилиши шарт. Тўловни 25 июнгача бўлиб тўлаш ҳам мумкин, ундан кечикса, тестга киритилмайди;

 

◻️ танловини ўзгартирмоқчи бўлган абитуриент 25 июнгача қайта ариза топшириши мумкин. Бироқ 25 июндан кейин аризани ўзгартиришга рухсат берилмайди.

 

Маълумот ўрнида, имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади.

 

Олийгоҳларда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан @мандат_жавоббот орқали танишиш мумкин.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.