Ижод мактабларига топширишда ўқувчининг баҳолари эътиборга олинадими?

Улашиш:

Умумтаълим муассасаларининг 6-синфини тамомлаган ўқувчилар ижод мактабларининг 7-синфига белгиланган йиллик қабул квотаси доирасида, ижодий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида ҳар бир синфга 20 нафардан қабул қилинади.

 

Ижод мактабларида ўқиш истагида бўлган талабгорлар ҳужжатларини Республикамиздаги 9 та ижод мактабидан ўзи хоҳлаган (фақат биттасига) ижод мактабига топшириши мумкин. Яъни, бунда ҳудуд танланмайди.

 

Бундан ташқари, ижод мактабларига ҳужжат топширадиган талабгорнинг баҳоларига ҳеч қандай талаб қўйилмайди. Мисол учун, фанлар бўйича йиллик баҳолари 5 (аъло), 4 (яхши) ёки 3 (қониқарли) бўлган талабгор ҳам мазкур турдаги таълим масканларига ҳужжат топшириши мумкин.

 

Олдинроқ Ижод мактабларида 2024/2025-ўқув йили учун қабул қачон бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

 

Шунингдек, республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топшириб бўлмаслиги маълум қилинганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.