/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Қозоғистон – Ўзбекистон йўналишида янги трасса: иқтисодий юксалиш ёки стратегик зарурат?

Қозоғистон – Ўзбекистон йўналишида янги трасса: иқтисодий юксалиш ёки стратегик зарурат?

Улашиш:

Қозоғистонлик сенатор Науризбай Байқадамов Қизилўрда вилояти ва Ўзбекистон ўртасида янги автомобиль йўлини қуриш таклифини илгари сурди. Лойиҳа ҳудудлар ўртасидаги масофани қарийб 1000 километрга қисқартириб, савдо, туризм ва маданий алмашинувни анча осонлаштириши мумкин.

Ҳозирда икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри автомобиль йўли мавжуд эмас ва аҳоли 1330 километрлик узоқ йўлни босиб ўтишга мажбур. Янги трасса нафақат бу масофани қисқартириб, йўл харажатларини камайтиради, балки Остона, Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий ҳудудлари ҳамда халқаро йўналишларга қулай чиқишни таъминлайди.

Лойиҳа Қозоғистоннинг “Ипак йўли: Фарғона — Сирдарё йўлаги” халқаро сайёҳлик маршрутига кириш режалари билан боғлиқ бўлиб, минтақа транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш орқали иқтисодиётга янги суръат бағишлаши кутилмоқда. Байқадамов буни стратегик имконият сифатида баҳолаб, Ўзбекистон бошқа транзит йўлларни ўзлаштиргунча лойиҳани амалга оширишни таклиф қилмоқда.

Трасса қурилиши тахминан 250 миллион долларга баҳоланмоқда. Лойиҳанинг амалга ошиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши мумкин, бироқ унинг самарадорлиги вақт синовидан ўтиши табиий. Савол шуки — бу йўл икки томон учун иқтисодий юксалишга айланадими ёки стратегик зарурат бўлиб қоладими? Кузатамиз!