Хитойда давлат тўнтариши бўлдими? Пекиндаги вазият ҳақида маълумот берилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Хитойда давлат тўнтариши содир бўлгани ва мухолифат ҳокимиятни қўлга киритгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Маълум қилинишича, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Пекинда вазият тинч, хавфсизлик чоралари кучайтирилмаган. Шаҳар аҳолиси истироҳат боғларида сайр қилиб, харид қилишмоқда.

Хитой пойтахти аҳолиси 1 октябрда нишонланадиган «Олтин ҳафталик» – ХХР ташкил топганининг 73 йиллигини нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Байрамлар муносабати билан самолёт ва поезд чипталари қимматлашади ва тезда сотилади, чунки мамлакат аҳолиси, қоида тариқасида, бу даврда кўп саёҳат қилишади. Бироқ, саёҳат чипталарини исталган йўналишда сотиб олиш мумкин, Пекиндан чиқиб кетиш ва шаҳарга кириш ҳам мумкин. Бундан ташқари, телеканаллар, ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқлар ишида узилишлар кузатилмагани маълум бўлди.

Аниқлик киритилишича, 6000 та рейс бекор қилингани ҳақидаги хабарларга қарамай, Пекин пойтахти аэропортида фақат 491 та рейс бекор қилинган, улардан 332 таси амалга оширилган. Хитойда парвозларнинг асосан об-ҳаво шароити ёки эпидемиологик вазият туфайли кечикиши ва бекор қилиниши доимий равишда содир бўлиб туради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.