Россиянинг Wildberries етакчи онлайн-ритейлери Ўзбекистон бозорига чиққанлигини маълум этган. Мамлакат аҳолиси турли ассортиментдаги молларни харид қилиши, тадбиркорлар эса харид каналларининг кенгайиши ва қўшма ҳамкорлик шаҳобчалари очилиши орқали ўз бизнесларини ривожлантиришлари мумкин бўлади.
Wildberries Ўзбекистон аҳолисига Россия ва халқаро брендларга мансуб 20 миллионга яқин товарларни тақдим қилади. Хусусан, аёллар, эркаклар ва болалар кийими, пойафзали, аксессуарлар, электроника, китоблар, зоомоллар ва рўзғор буюмлари харидорларга мунтазир. Кейинчалик, ассортимент яна кенгайиб, компания арзон нархларда кўпроқ турдаги маҳсулотларни таклиф этади.
Буюртмани uz.wildberries.ru сайти, шунингдек iOS ва Android орқали қулай мобиль иловалар ёрдамида расмийлаштириш мумкин.
“Ўзбекистонда интернет-дўконнинг очилгани ҳақида эълон қилишдан мамнунммиз. Мамлакат аҳолисига ҳалқаро ишлаб чиқарувчиларнинг моллари тақдим этилади, маҳаллий бизнес вакиллари истиқболда Wildberriesга чиқиб, компания иштирок этган давлатларда ўз маҳсулотларини сота олишади”, - дея маълум қилмоқда Wildberriesнинг матбуот-хизмати.
Товарларни етказиб бериш компаниянинг ўз логистик хизмати томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда Wildberries буюртмаларини бериш шаҳобчалари ва кийимни кийиб кўриш кабиналари очилмоқда, натижада мамлакат аҳолиси кийим ва пойафзални харид қилишдан аввал, уларни кийиб кўриши мумкин бўлади. Мабодо бирор бир нарса ёқмаса ёки тўғри келмаса, уларни бепул қайтариш ва тезда пулини қайтиб олиш имконияти мавжуд. Онлайн-ритейлернинг товарларни дастлабки бериш шаҳобчаси Тошкентда ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Wildberries шаҳобчаларини мустақил очиш ва айланмадан 3.5 фоизгача даромад олишлари мумкин. Товарларни бериш шаҳобчаларини бошқариш, молларни қабул қилиш ва қайтариш мобил иловалар ёрдамида бажарилади.
Бугунги кунда Wildberries дунёнинг 20та давлатида, хусусан, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Германия, Франция, Буюк Британия, Балтика давлатлари, АҚШ ва бошқаларида фаолият юритмоқда.