ФИФА ва УЕФА Россиянинг барча клублари ва миллий терма жамоасини мусобақалардан четлаштирди

Улашиш:

ФИФА ва УЕФА Россиядаги маҳаллий клублар ва мамлакат миллий терма жамоасини барча мусобақалардан четлатди. Бу санкциялар Россия эркаклар терма жамоаси келаси ой Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинларидан ва аёллар жамоаси бу йил ёзги Европа чемпионатидан четлатилганини назарда тутади. Шунингдек, «Спартак» клуби ҳам Европа лигасидан четлатилди, УЕФА эса Россиянинг энергетика гиганти «Газпром» ҳомийлигидан воз кечди.

Жаҳон футболи бошқарув органи ФИФА ва Европа бошқарув органи УЕФА Россия клублари ва терма жамоаларини барча мусобақалардан четлаштирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мазкур қарор Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчилар ҳамда мансабдор шахсларни ҳар қандай халқаро мусобақалардан четлаштиришни тавсия қилганидан сўнг қабул қилингани айтилди.

Ушбу четлаштириш туфайли Россия эркаклар терма жамоаси келаси ой Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинларини ўтказмаслиги, аёллар жамоасининг эса бу йил ёзги Европа чемпионатидан четлатилганини англатади. Москванинг «Спартак» клуби ҳам Европа лигасидан четлатилди, УЕФА эса Россиянинг энергетика гиганти «Газпром» ҳомийлигидан воз кечди.

Ҳар икки ташкилот президентлари Украинадаги вазият сезиларли даражада ва тез яхшиланишига умид қилмоқда, шунда футбол яна одамлар ўртасидаги бирлик ва тинчлик вектори бўлиши мумкин, дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.