Рақамни сақлаб қолиш шарти билан уяли алоқа операторини ўзгартиришда яна бир муаммо бор: халқаро хизматлардан SMS келмас экан

Улашиш:

Рақамни бир уяли алоқа операторидан бошқасига ўтказишда яна бир муаммо борлиги аниқланди: телефонга халқаро хизматлар – Яндекс, Google, Aliexpress, Telegram, Whatsapp, Instagramдан SMS келмас экан.  

Бир кун олдин биз рақамни сақлаб қолган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартирганда, баъзи банк карталари эгалари SMS -хабар хизматларини қайта улашлари кераклиги ҳақида ёзган эдик.

Бугун эса абонентлар рақамни бир оператордан бошқасига ўтказгандан сўнг дуч келган янги муаммо ҳақида маълум бўлди: халқаро хизматлардан SMS хабар келиши тухтаган.

"Рақамни Uzmobilе компаниясидан Humansга ўзгартирганимдан кейин муаммога дуч келдим. Энди мен Яндекс, Google, Aliexpress, Telegram, Whatsapp, Instagram ва бошқалар каби халқаро хизматлардан SMS олмаяпман. Ушбу хабарларсиз аккаунтлардаги верификациядан ўтиш мумкин эмас. Мен операторларга мурожаат қилдим, лекин улар муаммо уларнинг хизматлари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлайдилар. Худди шу муаммо Beelineдан Mobiuzга ўтишда пайдо бўлди. Ушбу вазиятни қандай ҳал қилиш мумкин? Масалан, маҳаллий хизматлардан, банклардан SMS келмоқда",- деди Истеъмолчи.уз гуруҳининг аъзоси.

SMS - код орқали бирон бир ҳаракатни тасдиқлаш зарур бўлганда, бу муаммо базага чиқади. Шубҳасизки, юзага келган муаммо оператор томонида, шунинг учун у контент-провайдернинг тўғри хизматларини тақдим этиш орқали уни ҳал қилиши керак. Аммо аслида, колл-марказ ходимлари кўпинча абонентлар муаммосини рад этишади ва тўғридан-тўғри Google, Instagram и Whatsappга мурожаат қилишни маслаҳат беришади.

Истеъмолчи.уз гуруҳи аъзолари муҳокама натижаларига кўра, янги оператордан муаммони ҳал қилишни сўрашни маслаҳат беришмоқда ва улар операторга мурожаат қилгандан кейин муаммони қандай ҳал қилганликлари ҳақида тажриба алмашишган.

"Иккита ариза ва қўнғироқ марказига чексиз қўнғироқлардан сўнг, бугунги кунда улар муаммони ҳал қилишди",- деди фойдаланувчи.

Уяли алоқа операторларидан бирининг вакили "бундай ҳолатлар ҳақиқатан ҳам рўй бермоқда, аммо негадир баъзи абонентларда учрайди. Шунинг учун ҳар бир вазиятни алоҳида ҳал қилиш керак”лиги айтган.

Муаммони ҳал қилиш учун операторга рақам, абонентнинг исми ва вазиятнинг қисқача тавсифи тўғрисида маълумот бериш керак.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.