Ўзбекистонда янги йил совғалари болаларга етказилмоқда

Улашиш:

19 декабрдан бошлаб, Ўзбекистон бўйлаб президент номидан янги йил совғалари болаларга етказиб бериш ишлари бошланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарига кўра, ушбу совғалар меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар, васийликдан маҳрум бўлган ўғил-қизлар ва хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фарзандлари учун мўлжалланган.

Ҳар бир болага мактаб анжомлари (12 та тўплам) ва 15 турдаги ширинликлар тақдим этилмоқда. Акция махсус эътиборга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга Янги йил байрамининг қувончли кайфиятини улашишга қаратилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.