Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил якунлари бўйича ижроси ва 2022 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.
Унда республикамизда амалга оширилган самарали фискал ва монетар сиёсат натижасида иқтисодиётимизни ўсиш суратлари 2021 йилда 7,4 фоизни ташкил этгани, 2022 йилнинг I чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 5,8 фоизга ўсиши таъминлангани қайд этиди.
Давлат бюджети даромадлари ҳажми 2021 йилда олдинги йилга нисбатан деярли 32 трлн сўмга ўсган. Жорий йилнинг биринчи чорагида ҳам ижобий ўсиш суратлари сақланиб қолинган.
2022 йилнинг I чорагида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 трлн сўмга кўпайган.