Ўзбекистон аҳолиси соғлиқни сақлаш соҳасининг нимасидан норози экани ва унинг келажагини қандай тасаввур қилиш хусусида фикр билдиришган

Улашиш:

STADA фармацевтика компанияси соғлиқни сақлаш соҳасидаги жамоатчилик фикрини ўрганиб чиққан, натижада сўровда қатнашган ўзбекларнинг 68 фоизи тизим ишидан мамнун эканликларини таъкидлашган.

Тадқиқотда жами 23 мамлакатдан 18 ёшдан 99 ёшгача бўлган 46 минг респондент иштирок этган.

Шунингдек, ўзбекистонликлар ўз жисмоний саломатлиги даражасини бошқа мамлакатлар фуқароларидан юқори баҳолашган – респондентларнинг 71 фоизи жисмоний соғлиғини яхши деб эътироф этишган.

Ижобий тенденцияга қарамай, сўровда қатнашган ўзбекистонлик иштирокчиларнинг 28 фоизи тиббиёт муассасаларида хизмат кўрсатиш даражаси паст экани, 22 фоизи профилактик текширувлардан фойдаланиш имконияти йўқлиги ва 19 фоизи шифокорга ёзилишга қийинчиликларга дуч келишганини билдиришган.

Респондентлар даволаниш усуллари ва дори-дармонларнинг кўпроқ танловига муҳтож экани, уйда даволаш имконияти йўқлигидан шикоят қилишган. Бошқа мамлакатлар респондентлари сингари, ўзбекистонликлар ҳам анъанавий тиббиётга ишонишган ва 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёш тоифалари вакиллари бунга кўпроқ ишонч билдиришган. Ишончнинг асосий сабаби сифатида анъанавий даволаш усулларига мурожаат қилишнинг аввалги ижобий тажрибаси келтирилган, респондентларнинг фикрига кўра, тиббиёт саноатининг юқори даражада тижоратлаштирилиши бу ишончни пасайтиради.

"Сўровда қатнашган деярли барча мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизимидан қониқиш пасайишда давом этмоқда. Бунинг сабаблари сифатида респондентлар тиббий муолажалардан фойдаланиш имкониятининг пасайиши, тиббий хизматларнинг паст стандартлари, ходимларнинг етишмаслиги ва соғлиқни сақлаш бўйича сиёсий қарорлар қабул қиладиганларга нисбатан умумий ишончсизликни кўрсатишган. Шу фонда Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари бунинг аксини кўрсатмоқда - мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолатидан рекорд даражада мамнунлигини намойиш этилмоқда", – деди STADA бош директори, "Ўзбекистон ва Қирғизистон" кластери раҳбари Бахтиёр Ҳожимуҳамедов.

Ўзбекистонлик респондентлар технология ва сунъий интеллект яқин келажакда тиббиёт ривожига тобора кўпроқ таъсир қилиши ва умуман таъсир ижобий бўлишига ишонишади. 28% респондентлар кенг тарқалган касалликларга қарши янги вакциналарни ишлаб чиқилиши, 17% эса СИ касалликларни ташхислашда қўлланилиши, 16% роботлар тиббий муолажаларни, шу жумладан жарроҳлик муолажаларни амалга оширишнинг ажралмас қисмига айланиши ва 15% саратоннинг аксарияти ёки барчаси ўлимга олиб келмаслигига ишонишади. Умуман олганда, ўзбекистонликлар тиббиётга сунъий интеллект ва рақамли платформаларни жорий этиш истиқболларига ижобий муносабатда бўлишган, аммо респондентларнинг жуда катта қисми (35%) маълумотлар ошкор бўлишидан хавотир билдиришган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.